vaxseks.su
| |
Рекомендуем
* uzbekskoe.biz
* UZBXX.RU - УЗБЕКСКОЕ ЭРО РАССКАЗЫ
* Смотреть видео на UzPornHub.Ru
* ЭРО РАССКАЗЫ
* УЗБЕКСКОЕ ПОРНО ОНЛАЙН
* UZBXUY.RU - УЗБЕК ПОРНО 2024
* HIKOYALAR.RU
* Азербайджанское порно онлайн 2024
xikoya.ru
УЗБЕКСКОЕ МОБИЛЬНОЕ ПОРНО ОНЛАЙН
xxxDom.Ru - Скачать порно
Uzbekcha ero hikoya
XIKOYALAR.RU
Купить рекламу(auto)
БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН
✍Охиригача Ўқинг

Шу йили бахорда уйландим. Онам танишларини қариндошини тавсия қилганди. Учрашувга чиқдим ва ёққандек бўлди. Кейинги икки уч учрашувларда эса ёқтириб қолдим. Бир икки ойча учрашиб иккала тараф рози ва тўй бўлди. Тўйгача замонавий кийинганига унчалик ахамият бермагандим ва тўйдан кейин ўзгарар дедим. Тўйдан аввалги текширувлар хам жуда бир чуқурлашмади, таниш эканку деб ва ўзим хам унчалик ахамият бермадим чунки биринчи маротаба уйланишим, оғзим куйишини қаерданам билгандим.

Умримда берилиб севиб қолмаганим учун бу қизга ўзгача мехр билан, жуда бир қаттиқ севмасам хам очиғи яхши кўриб уйландим.
Тўй чиройлик ўтди. Тўйдан кейин аввалига эрталаблари оддий чой тайёрлашгаям бирга уйғониб ёрдам берардим. Хомиладор бўлгач унга нафас етишмай қоладиган бўлди. Буни хомиладорлик деб унча ахамият бермаган бўлсакда, кўзлари олайиб гўёки биров бўғаётгандек томоғини ушлаб ўзини ташлаб юборадиган бўлганида хайрон қолардим. Ўзи эса, хозир ўтиб кетади шифокор керкмас деб бирпасда ўзига келиб гўёки хечнарса бўлмагандек яна туриб юриб кетаверарди. Яна қизиғи умуман телевизор кўрмасди.
Хомиладорлик сал оғир кечганигами "сохранение" билан шифохонага ётқиздик. Борганимда калта шортикда юрганини кўриб уйдаги кийимларини олиб бордим аммо у барибир шортикда юраверди. Ундай қилма, бировларни эрлари шифохонага келганида санга суқланиб қараяпти десам хам йўқ менга шу кийим қулай деб туриб олди.
Шифохонадан уйдагилари бизга бир оғиз айтмай уйига олиб кетишди. Бу холат яна қайтарилавергач, қиз хизмат қилиб чарчагани ва хомиладорликни ўз уйида ўтказиниши уйдагилари айтишди.
Оилада ёлғиз ўғилман, кичкинагина ховлида ота-онам ва мен тураман. Айтганимдек ховли катта эмас, унақа ишлар хам кўпмас. Шу ота-онамни хизматини қилиш оғир келибди, мен ундай хизмат қила олмайман деган бахона билан уйга қайтишни истамади.

Хомиладорлик 3 ойлик бўлганига кўп чидалди. Анча уйига бориб юрдим. Қайтишни истайвермагач икки тарафдан келишмовчиликлар юзага кела бошлади.
Хеч нарсадан хеч нарса уйдагилари ажратиб оламиз дейишди. Жанжал йўқ, тўполон ва катта муаммо йўғу аммо ажрашишгача борилди.
Шу кунларда ётоқхонамиздан "Бензонал" дорисини матрас тагидан топиб олдим. Сўраб суриштириб хамма саволларга жавоб олгандек бўлдим. Бу дорини асосан "судороги", рухий касаллик билан боғлиқ эпилепсияда ичиладиган дори экан. Тўйгача ва хомиладорликкача нафас етишмай ўзини ташлаб юбориши кузатилгани демак дорини ичиб юрган ва хомиладорлик пайти табиийки ичмаган ва касали хуруж қилган.
Уйдагилари хотиним хомиладор бўлгач ажратишга тушганидан улар қизини касалини билган ва шунчаки уни номини оқлаб, оқ либос кийдириб кейин хомиладор бўлгач ажратиб олиш истагида бўлганини тушундим.
Нахотки бировни ўйлашмаса? Майли эркак киши бадном бўлмас аммо бировни номини оқлаш учун ва кейин фарзандлик қилиш учун донор сифатида уйланмайдику.

Уйдагилари билан харқанақасига гаплашиб кўрдим аммо бефойда. Отасику умуман чурқ эта олмайди, уларни оиласида аёллар бошлиқ. Балки шу сабаб хам очиқ сочиқ кийинишни норма деб билганми дейман.
Уни хомиладор бўлганига болани деб хам қанча мулоқотга уринсам хам бефойда. Ўзи хам жавоб бермаяпти уйдагилари хам ажрашиш тарафдори.
Уйланганимга 6 ой ўтибди. Улар адвокат хам ёллаган ва судга хам ариза бериб хомиладорлигини айтмай тўғриликча ажрашишимни сўрашяпти.

Хаёт давом этади , рози бўлдим чунки бошқа илож йўқ, бошқа тарафдан унинг касаллигидан хаммаси тушунарли ва хаммасига жавоб олинди.
Хозирги пайтда бошқа муаммо. Ажрашган қизга уйланиш. Тўйсиз, шунчаки никох билан кетидан ЗАГС албатта ва уйга олиб келиб яшаш. Лекин онамга турмушга чиқмаган бир қиз ёққан ва икки маротаба учрашувга чиққанимда у хам менга ёқмоқда аммо уйланган дўстларим маслахатича мен ажрашган қизга уйланишим керак экан зеро турмушга чиқмаган қизни болалигидан оқ кўйлак кийиш ва тўй кўриш нияти армонга айланиб қолиши мумкин экан. Бошқа тарафдан тенг тенги билан хам дейилмоқда. Очиғи, уйим жойим деган ажрашган қиз топиш қийин бўлмоқда. Топилса хам хаммаси ажрашган куёв тарафни ё наркоман дейди ва ё рухий хаста.
HIKOYALAR.RU - SEKS XIKOYALAR
На главную
0 / 27© VaxSeks.Su